Ўзбекистон ва Покистон ўртасида хавфсизлик комиссиясини тузиш тўғрисидаги протокол тасдиқланди
Жамият
−
22 Июль 2022
6014Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев Покистон билан қўшма хавфсизлик комиссиясини тузиш тўғрисидаги протоколни тасдиқлади. Ўзбекистон раҳбарининг жорий йил 20 июль куни имзолаган қарори Қонунчилик миллий базасида эълон қилинди.
“Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси ҳукумати ўртасида хавфсизлик масалалари бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги баённома тасдиқлансин”, дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, қарорга мувофиқ, республика Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонидан протокол кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-қоидалари бажарилганлиги тўғрисида Покистон томонини хабардор қилади.
Ушбу Протокол 2021 йилнинг 2 ноябрь куни Исломободда имзоланган эди.
Ҳужжатда Ўзбекистон ва Покистон Хавфсизлик кенгашлари ўртасида икки давлат ваколатли органларини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш назарда тутилган.
LiveБарчаси