Ўзбекистон ва Покистон нималарга келишиб олди?
Жамият
−
26 Февраль 4200 1 дақиқа
Бугун, 26 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, икки мамлакат етакчилари ҳузурида ташриф давомида имзоланган қуйидаги ҳужжатлар алмашилган:
- Фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисида битим;
- Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ёшларга оид сиёсат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Дипломатик академиялар, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва аҳдлашувлар ҳамда бошқа ҳужжатлар.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Тошкентга келганди. Бугун, 26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида уни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Live
Барчаси