Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темирйўл қатнови қачондан тикланиши аниқ бўлди
Жамият
−
18 Март 2022
7760Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам поезд қатновлари тикланади. Келаси ой бошидан Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишида қатновлар бошланади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти хабар берди.
Ушбу поезд “Нукус” вокзалидан ҳафтанинг ҳар сешанба, жума ва якшанба кунлари ва “Бейнеу” станциясидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари жўнатилади.
Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгани сабабли Қозоғистон ва Тожикистон билан чегаралари очилгани ҳақида хабар берган эдик.