Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистон билан чегараларни очди
Жамият
−
16 Март 2022
9529Бугун, 16 мартдан Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорида белгиланди.
Комиссия йиғилишида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро йўловчи поездлар қатновларини ҳамда автобус йўналишларида парритет асосида йўловчи ташиш фаолиятини карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тикланиши маълум қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, тез кунда ишга туширилади ҳамда хорижий давлатлардан келаётган сайёҳларга тезкор ва сифатли маълумот алмашинуви бўйича хизматларни кўрсатиш бўйича Call маркази фаолияти йўлга қўйиладиган бўлди.
LiveБарчаси