Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл алоқасини тиклаш кечиктирилди

Жамият

image

Қозоғистон Республикаси Нукус – Бейнеу ва Тошкент – Олма-ота йўналишидаги халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санасини кейинги муддатга кўчирди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, бунга қўшни давлатда карантин чекловлари жорий этилгани сабаб бўлган.

Мазкур қарор Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши баённомаси билан тасдиқланган.

Йўл ҳужжатларини (чипталарини) сотиб олган ва фойдаланилмай қолган чипта(лар)нинг пули темир йўл кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади. Ёки, Қозоғистон Республикаси билан чегара ўтиш жойларида санитария-эпидемиологик вазият яхшиланганда кейинги саналарга қайта расмийлаштириб берилади.

Аввалроқ, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам поезд қатновлари тикланиши ҳақида хабар бергандик. Келаси ой бошидан Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишида қатновлар бошланиши белгиланганди.

Шунингдек, жорий йилнинг 2 май кунидан Тошкент ва Олма-ота ўртасида мунтазам поезд ҳаракати йўлга қўйилиши керак эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг