Тошкент ва Олма-ота ўртасида мунтазам поезд қатнови тикланади

Local

image

Жорий йилнинг 2 май кунидан Тошкент ва Олма-ота (Қозоғистон) ўртасида мунтазам поезд ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди.

"Олма-ота — Тошкент — Олма-ота йўналишида 1/2-сонли поезд қатнови ҳафтада уч марта амалга оширилади. Ушбу поезд “Тошкент-Марказий” вокзалидан ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари жадвал асосида Қозоғистонга жўнаб кетади. Ўзбекистон томонга эса “Олма-ота-2” темир йўл вокзалидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари қатнайди.

Аввалроқ, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам поезд қатновлари тикланиши ҳақида хабар бергандик. Келаси ой бошидан Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишида қатновлар бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгани сабабли Қозоғистон ва Тожикистон билан чегаралари очилганди.


Tags

Rate Count

154

Rating

3

Rate this article

Share with your friends