Тошкент ва Олма-ота ўртасида мунтазам поезд қатнови тикланади
Жамият
−
25 Март 2022 6935 1 дақиқа
Жорий йилнинг 2 май кунидан Тошкент ва Олма-ота (Қозоғистон) ўртасида мунтазам поезд ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди.
"Олма-ота — Тошкент — Олма-ота йўналишида 1/2-сонли поезд қатнови ҳафтада уч марта амалга оширилади. Ушбу поезд “Тошкент-Марказий” вокзалидан ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари жадвал асосида Қозоғистонга жўнаб кетади. Ўзбекистон томонга эса “Олма-ота-2” темир йўл вокзалидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари қатнайди.
Аввалроқ, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам поезд қатновлари тикланиши ҳақида хабар бергандик. Келаси ой бошидан Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишида қатновлар бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгани сабабли Қозоғистон ва Тожикистон билан чегаралари очилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь