Ўзбекистон ва Қозоғистон армияси “спецназ”и қўшма машғулот ўтказмоқда

Олам

image

Қозоғистон ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмаларининг “Қалқон-2021” қўшма тактик-махсус ўқув машғулотлари бошланди. Машғулотлар Қозоғистон Гвардия гарнизонида ўтказилмоқда.

Қозоғистондан 250 га яқин ҳарбий хизматчилар, 40 дан ортиқ зирҳли ва автомобил техникаси, ўнта авиация техникаси, жумладан, учувчисиз учиш аппаратлари иштирок этмоқда.

Машғулотлар давомида икки давлат ҳарбий хизматчилари бирлашган тактик отряд таркибида қўшма махсус операцияни ташкил этиш ва ўтказиш усулларини ишлаб чиқади.

Машғулотлар махсус операцияни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида қўмондонлик-назорат органлари ва бўлинмаларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш, махсус кучлар шахсий таркибининг тайёргарлик даражасини ошириш, шунингдек, халқаро ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмаларининг “Қалқон-2021” қўшма тактик-махсус ўқув машғулотлари жорий йилнинг 5 ноябрь куни якунланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг