Ўзбекистон ва Грузия Марказий Осиёни Жанубий Кавказ билан боғлайдиган транспорт йўлаги қуради

Жамият

image

Бугун, 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Грузия ташқи ишлар вазири Илия Дарчиашвили билан учрашув ўтказди. Илия Дарчиашвили Грузия Бош вазири Иракли Гарибашвили бошчилигидаги делегация таркибида Ўзбекистонга келган.

Музокаралар чоғида томонлар давлатлараро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини атрофлича муҳокама қилган. Сиёсат, иқтисодиёт, транспорт, туризм ва маданият соҳаларидаги алоқаларни жадаллаштириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилган.

Транспорт-транзит соҳасида ўзаро ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилган. Хусусан, Ўзбекистон логистика марказлари ва Грузия денгиз портларидан товарларни экспорт қилиш ва импорт қилишда самарали фойдаланиш, юкларни ташишда ўзаро аснода чегирмалар ва имтиёзлар бериш, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғлайдиган транспорт йўлаклари тизимини яратиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланган.

Мулоқот давомида томонларнинг халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги урғуланган. Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Грузия маданият ва кино кунларини ўтказиш, шунингдек, биргаликда илмий-техник тадқиқотларни амалга ошириш бўйича келишиб олинган.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси ва Грузия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Грузия

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made