Ортиқхўжаев Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбон реконструкция қилинишини айтди

Жамият 2670
image

Тошкентдаги Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбонни реконструкция қилинади. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кеча, 27 май куни Грузиянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Зураб Абдушелишвили билан учрашувда шунга келишиб олди.

Учрашувда Ортиқхўжаев ва элчи Шота Руставелли ҳайкали атрофидаги хиёбон реконструкция қилилишига келишган. Шаҳар ҳокими ҳозирги кунда шу номдаги кеча ҳамда ҳайкалини реконструкция қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини айтган.

Ортиқхўжаев Ўзбекистон билан Грузия, хусусан, давлатлар пойтахтлари ўртасида бу борада амалий мулоқотни йўлга қўйиш заруратини таъкидлаган.

Шунингдек, у тез орада Ўзбекистонга Грузия Бош вазирининг ташрифи кутилаётганини, ташриф доирасида Тошкент билан Тбилиси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича, шунингдек, икки мамлакат Бадиий академияларининг ҳамкорлиги бўйича Меморандумларни имзолаш режалаштирилганини маълум қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3.1
t
×