Ўзбекистон ўсмирлари Англия ва Марокаш билан ўйнайди

Спорт

image

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон U-17 футбол жамоаси халқаро ўртоқлик турнири доирасида Англия, Канада ва Марокаш U-17 жамоалари билан ўйнайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, FIFA U-17 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20 августдан бошлаб Фарғона шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларига киришади.  1 сентябрдан йиғиннинг иккинчи қисми Испанияда давом эттирилади. Исломбек Исмоилов бошқарувидаги жамоа йиғин доирасида халқаро турнирда иштирок этади ва 2025-йилги U-17 Жаҳон чемпионати иштирокчилари – Англия, Канада ҳамда Марокаш ўсмирлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Бош мураббий томонидан қуйидаги футболчилар йиғинга жалб этилган:

Тақвим:

  • 3 сентябрь. Англия – Ўзбекистон;
  • 6 сентябрь. Канада – Ўзбекистон;
  • 9 сентябрь. Марокаш – Ўзбекистон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мундиалдаги иштирокини жорий йилнинг 5 ноябрь куни Парагвайга қарши учрашув билан бошлайди. Кейинги баҳс эса 8 ноябрь куни Ирландия U-17 га қарши бўлиб ўтади. Гуруҳдаги сўнгги учрашувни Ўзбекистон вакиллари 11 ноябрь куни панамалик тенгқурларига қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон U-17

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг