Ўзбекистон ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари ишлаб чиқаришни бошлайди
Жамият
−
28 Апрель 2020 5697 2 дақиқа
Ўзбекистон кузда ўпканинг сунъий вентиляция қилиш аппаратларини ишлаб чиқиршни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова АОКАда ўтказилган брифинг вақтида маълум қилди.
“Словакиянинг "Chirana" компанияси ва россиялик ҳамкорлар билан биргаликда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилмоқда.
Тошкент вилояти Бектемир туманида ўпканинг сунъий вентиляцияси аппарати ва наркоз нафас олиш аппарати (НДА) ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Chirana-Asia" Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси ташкил этилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 6 млн долларга тенг. Коронавирус пандемиясини ҳисобга олиб, жорий йил май ойининг охирига қадар корхонада ИВЛ ишлаб чиқариш бошланади.
ИВЛ аппаратлари дунё бўйича 12та мамлакатда ишлаб чиқарилади. “Хирана” компаниясининг аппаратлари бошқа компания моделларидан фарқли равишда бир босқичли эмас, уч босқичли вентиляцияни амалга оширади.
Шу билан бирга, мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонга умумий қиймати 20 минг АҚШ доллари бўлган 1000 дона нафас олиш контурлари, 500 дона намлик коллектори билан нафас олиш контурлари ва 1000 дона бир мартали бактериал-вирусли фильтрлар беғараз фойдаланиш учун топширилади”, деди вазирлик вакили.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача коронавирус инфекцияси юқтирганлар 1939 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг беморларнинг 958 нафари соғайган ва 8 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Live
Барчаси