Ўзбекистон тарихида Элдордан яхши ҳужумчи бўлмаган – Машарипов

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов терма жамоа сардори ва Италиянинг “Специя” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди.

“Элдор Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси. Мен билган ҳужумчилар орасида у энг зўри. Ўзбекистон тарихида Элдордан яхши ҳужумчи бўлмаган. Ҳа Гейнрих бўлган, лекин унинг услуби бошқача эди. Терма жамоада ҳам Шомуродовга тўпни узатганимизда, у тўпни ўзида яхши сақлаб, тезликда рақибларидан ўзиб кетади. Бошқа ҳужумчиларнинг тезлиги бўлса, техник камчиликлари бор ёки техникаси яхши бўлса тезлиги йўқ. Элдорда эса икки хусусият ҳам яхши шаклланган. Элдорнинг ўзи яхши бола”, дейди Машарипов.

Жорий мавсум Шомуродов А Серияда умумий 17 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. У мавсумнинг аксарият қисмида “Рома” захирасида қолиб кетди. Айни вақтда “Transfermarkt” портали Шомуродовнинг қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Машарипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг