Ўзбекистон Сингапурга янги элчи тайинлади
Жамият
−
14 Март
3343Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров икки ўлкадаги дипломатик миссиясини якунлагани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун, 14 март куни Ўзбекистоннинг Сингапурдаги янги элчиси Алишер Қаюмов ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги маълум қилди.
Билдирилишича, Қаюмов Сингапурга тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган. У бу вазифага 2017 йилда тайинланган. Элчихона маслаҳатчиси сифатида Қаюмов Венадаги халқаро ташкилотлардаги дипломатик миссияни бошқарган.
54 ёшли дипломат Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Узоқ йиллар давомида ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Германиядаги элчихонада савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 март куни Темур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган эди.
LiveБарчаси