Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси ўз миссиясини якунлади
Жамият
−
06 Март
3838Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров икки ўлкадаги дипломатик миссиясини якунлади. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, элчи Тошкентга қайтишдан аввал Сингапур вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ўтказган. Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон-Сингапур муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Томонлар 2023 йилнинг январь ва май ойларида амалга оширилган олий даражадаги ташрифларнинг самарали натижалари шерикликнинг деярли барча йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичга олиб чиқиш имконини бергани ҳақида таъкидлаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 53 ёшли битирувчиси Қаҳрамон Шокиров мамлакатнинг 2018–2024 йилларда Сингапурдаги ва 2022-2024 йилларда ўриндошлик асосида Австралиядаги (қароргоҳи Сингапур шаҳрида) элчиси сифатида аккредитациядан ўтган.
Эндиликда Қаҳрамон Шокиров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати бошқарма бошлиғи лавозимига тайинлангани айтилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Болтиқбўйи давлатлари ва Финляндиядаги элчиси ҳам ўз миссиясини тугатган эди.
LiveБарчаси