Ўзбекистон ОТБдан 170 миллион доллар қарз оляпти

Жамият

image

Ўзбекистон Яшил иқлим фондининг “Электромобиллик дастури”ни молиялаштириш учун Осиё тараққиёт банкидан 170 миллион доллар кредит олишни режалаштирмоқда.

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган. Маълум қилинишича, ажратилиши режалаштирилган 170 миллион АҚШ долларидан 65 миллион доллари грантлар, қолган 105 миллион доллари эса кредит маблағидир.  

Маблағлар тижорат электромобилларини оммалаштириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, электробуслар парки ва ёрдамчи инфратузилмани жойлаштириш, жамоат транспорти тизимини такомиллаштиришга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 93 миллион АҚШ доллари миқдорида битим имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё тараққиёт банки электромобиль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг