Тошкентда электромобилга ўт кетди
3-саҳифа
−
15:59 2736 1 дақиқа
Бугун, 26 август куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида электромобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:45 да Яшнобод тумани, Қорасув кўчаси 4-уй олдида электромобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 15:07 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 3 та автомобиль тўқнашиб, ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида ҳаракат иштирокчилари жароҳат олмаган.
Live
Барчаси