Ўзбекистон олтин экспортини кескин кўпайтирди

Жамият 13792
image

Жорий йилнинг февраль ойларида Ўзбекистон олтин экспортини сезиларли орттирди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилган.

Икки ой давомида жами 2 млрд 361,9 млн долларлик олтин сотилган. Жумладан январь ойида олтин сотишдан 587 млн доллар ишлаб олинган бўлса, февралда бу кўрсаткич 1 млрд 734,6 млн долларгача ўсган.

Олтин 57 фоиз улуш билан Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарига айланди, бу эса бошқа товарларни сотишнинг қисқаришига олиб келган. Олтиндан ташқари январь-февраль ойларида 1 млрд 386 млн долларли товарлар ва 348,5 млн долларлик хизматлар ҳам экспорт қилинган.

Икки ой давомида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 8 млрд 731,3 млн долларни ташкил қилган. Шундан 4 млрд 96,5 млн доллар экспорт ҳиссасига, 4 млрд 634,9 млн долар импорт ҳиссасига тўғри келган. Сальдо -538,4 млн доллар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 март ҳолатига 35 млрд 360 долларни ташкил этмоқда. Ўтган бир ойда мамлакатнинг халқаро захиралари 935,3 миллион долларга ўсган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 777
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×