Ўзбекистон МТЖ ноябрда халқаро турнирда иштирок этади

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайдаги халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди. 

Манбага кўра, Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойидаги FIFA кунларида Дубайдаги халқаро ўртоқлик турнирида қатнашади. Мусобақада Жаҳон чемпионати иштирокчилари – Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари иштирок этади. Учрашувлар “Ал-Наср” клубига қарашли “Ал-Мактум” стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур ўртоқлик турниридаги дастлабки беллашувда Ўзбекистон Мисрга, Эрон эса Кабо-Вердега қарши ўйнайди. Ушбу тўқнашувлардаги ғолиблар эса кичик турнирнинг финалида баҳс олиб боради.

Барча учрашувлар Тошкент вақти билан соат 22:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миср миллий терма жамоаси мазкур халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш борасида келишувга яқин эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Миср Ўзбекистон МТЖ FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг