Ўзбекистон коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёрланяпти – Абдуҳаким Ҳожибоев

Local

image
Дунё COVID-19 пандемияси устидан қачон ғалаба қозонади? - ССВ раҳбари фикри north_east

Дунё COVID-19 пандемияси устидан қачон ғалаба қозонади? - ССВ раҳбари фикри

Аввалроқ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Ҳиндистоннинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Учрашув чоғида Абдуҳаким Ҳожибоев ҳозирда вазиятнинг барқарорлиги ҳотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтди. 

Унинг таъкидлашича, кўпгина бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди деган тушунча мавжуд. Бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатда коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган 150 дан ортиқ шифохонадан айни пайтда 40 га яқини фаолияти кўрсатаётгани, қолганлари зарурат туғилганда яна коронавирус билан касалланган беморларни  қабул қилишлари учун сақлаб қолингани айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда коронавирусга қарши вакцина масаласи ам кўтарилган. Ҳиндистон элчиси мамлакатда коронавирусга қарши 3 та вакцина яратиш устида иш олиб борилаётгани, улардан 2 таси иккинчи, биттаси эса учинчи босқич синов жараёнида эканини айтиб ўтди. Элчи келажакда Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам ушбу ҳинд вакциналари фойдали бўлишини таъкидлаб ўтди.


Rate Count

1496

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic