Дунё COVID-19 пандемияси устидан қачон ғалаба қозонади? - ССВ раҳбари фикри

Жамият 11060
image

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев дунё коронавирус пандемияси устидан ғалаба қозонилгани ҳақида қачон гапиришни бошлаши борасида фикр билдирди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган яқин 30-40 йил ичида бундай кенг кўламли пандемия бўлмаганини ҳисобга олган ҳолда ўзини ҳурмат қилувчи ҳеч бир киши бу саволга аниқ жавоб беришни зиммасига олмайди.

Олимлар ва ЖССТ мутахассислари фикрига кўра, 2021 охирига қадар ҳар ҳолда коронавирус ҳолатлари аниқланиб туради. Лекин пандемия жараёни секинлашиб боришига умид қилинмоқда.

“Айтайлик, 2021 йилнинг биринчи чорагида оммавий эмлашни бошлайдиган мамлакатлар бор деб ўйламайман. Ҳойнаҳой бу 2021 йилнинг иккинчи ярмида бўлади. Оммавий эмлаш бошланиши билан эса биз дунё тиббиёт ходимлари босқичма-босқич бунинг устидан ғалабага эришамиз”, деган ССВ раҳбари.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашгани хабар қилинганди. Шу боис пойтахтдаги коронавирус беморларини тақсимлаш марказлари фаолияти вақтинча тўхтатиляпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 432
Рейтинг: 2.9
t
×