Ўзбекистон халқаро ташкилотдан таклиф олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотидаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов Нидерландиянинг Райсвик шаҳридаги муассасага қарашли махсус лаборатория ва материаллар омборига борди.

Бу ерда Ўзбекистон  вакили лаборатория фаолияти ва техник имкониятлари билан таништирилди. Жумладан, ташкилот ходимлари лабораториянинг кимёвий моддалар таҳлили борасидаги имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди. Шу ернинг ўзида  193 давлат қўшилган Кимёвий қуролни ман этиш бўйича конвенция иштирокчи давлатлари вакиллари учун тренинг-курслар ташкил этилгани маълум қилинди.

Тадбир давомида Ўзбекистон томони жорий йил 25-29 ноябрь кунлари Гаагада бўлиб ўтадиган Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти иштирокчи давлатларининг 24-анжуманида қатнашиш учун таклиф қилинди.

Маълумот учун:1993 йил январ ойида очиқ бўлган кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция кучга киргандан сўнг, 1997 йил 29 апрелда БМТ кўмаги билан Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) ташкил этилган.

2013 йилда КҚТТ тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди.

Aсосий вазифалари кимёвий қуролдан фойдаланиш тақиқига риоя қилинишини таъминлаш, уларнинг захираларини йўқ қилиш, кимё соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, давлатларга кимёвий қуролдан ҳимояни таъминлаш ва кимёвий қуролларнинг тарқалмаслигини таъминлашдан иборат.
Бош офиси Гаагада (Нидерландия) жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

таклиф кимёвий

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг