Ўзбекистон халқаро ислом академиясига янги раҳбар тайинланди

Local

image
Шоазим Миноваров Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди north_east

Шоазим Миноваров Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Муродович Комиловга яна бир вазифа юклатилди.

Қарор билан Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини ҳам бажаради.

Музаффар Комилов илгари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида фаолият юритган. У Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқаро ислом академиясига 2019 йилдан буён Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов ректорлик қилиб келаётганди. У жорий йилнинг 7 май куни вафот этди.


Rate Count

105

Rating

3

Rate this article

Share with your friends