Шоазим Миноваров Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Жамият

image

Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланди.

Шоазим Миноваров эндиликда ҳам Президент маслаҳатчиси, ҳам Ислом цивилизацияси маркази директори ҳисобланади.

Шоазим Миноваров 1951 йил туғилган. 1997 йил 27 июндан 2006 йил 1 августгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, раиси бўлган. 2006 йил 1 августдан 1 декабригача - Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси, 2006 йил 1 декабрдан 2008 йил 28 июнгача - Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.

У 2008-2012 йилларда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси бўлган, 2013 йилда пенсияга чиқарилган. 2015 йил апрел ойидан 2017 йил июл ойигача Тошкентдаги Француз альянси раиси бўлган. 2017 йил июл ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган Ислом маданияти марказининг директори этиб тайинланган. Франциянинг «Хизматлари учун» (01.2017 й.), Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (28.08.2020) 
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимов жорий йилнинг 7 май куни оғир касалликдан вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг