Ўзбекистонда карантин чекловларини юмшатиш шарти айтилди

Local

image
Президент карантин бўйича чекловларни босқичма-босқич юмшатиш бўйича топшириқ берди north_east

Президент карантин бўйича чекловларни босқичма-босқич юмшатиш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистонда яқин вақтларда 500 минг кишини коронавирусга текширувдан ўтказиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.

“Ўзбекистонда 150 мингга яқин инсон коронавирус бўйича тестдан ўтказилган. Яқин орада бу рақамлар ярим миллионга етказилади.

Олинган тестларнинг сони келгусида максимал оширилиши ҳисобигагина карантин шартларини юмшатиш мумкин”, деди Ҳабибулла Оқилов.

Аввалроқ, Ўзбекистонда кучайтирилган карантин тартиби 10 майгача узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 1657 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 261 нафари даволанган, 5 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Rate Count

1317

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic