Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон чегара тўғрисида келишув имзолади
Жамият
−
11 Октябрь 2019
3600Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон “Давлат чегаралари кесишган нуқта тўғрисидаги шартнома”ни ратификация қилиш тўғрисидаги баённомани имзолади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Ҳужжатга учта давлатнинг Ташқи ишлар вазирлари – Рашид Мередов, Мухтор Тлеуберди ва Абдулазиз Комилов имзо қўйди.
Қайд этилишича, вазирларнинг уч томонлама учрашуви Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси бошланишидан аввал бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрида бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь