Ўзбекистон-Қирғизистон ўйинига ҳакам тайинланди

Спорт

image

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон-Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинни япониялик ҳакам Ясуке Араки бошқаради.

Ушбу ҳакам бошқарган ўйинларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган. Осиё кубоги-2023 доирасида Ясуке Арака бошқарган Австралия-Ўзбекистон ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасидаги ўйинида Ўзбекистон Туркманистонни  3:1 ҳисобида мағлуб этган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон-Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин 20 март куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олгани сабаб, март ойидаги йиғинни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи Ясуке Араки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг