Муҳим учрашув олдидан Ўзбекистон МТЖнинг асосий ҳимоячиси жароҳат олди
Спорт
−
17 Март
3272Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг “Ризеспор” клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов чемпионат доирасидаги ўйинда жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, клуб томонидан ўтказилган тиббий текширувлар натижасида Алиқуловнинг бурун ва яноқ қисмида синиш ҳолати аниқланиб, футболчига жарроҳлик амалиёти қўлланган.
Мазкур вазиятдан келиб чиққан ҳолда, тиббий штаб тафсияси билан Ҳусниддин Алиқулов терма жамоа йиғинида қатнаша олмайдиган бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Темур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штаби Алиқулов ўрнига “Насаф” клуби ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаевни жалб этди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасида жорий йилнинг 20 март куни Тошкентда Қирғизистон ва 25 март куни Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ҳар иккала ўйиннинг бошланиш вақти 21:00 этиб белгиланган.
LiveБарчаси