Ўзбекистон-Қирғизистон ўйинига ҳакам тайинланди
Спорт
−
18 Март 2025 12137 1 дақиқа
Футбол бўйича Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон-Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинни япониялик ҳакам Ясуке Араки бошқаради.
Ушбу ҳакам бошқарган ўйинларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган. Осиё кубоги-2023 доирасида Ясуке Арака бошқарган Австралия-Ўзбекистон ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасидаги ўйинида Ўзбекистон Туркманистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон-Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин 20 март куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олгани сабаб, март ойидаги йиғинни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель