Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражаси рейтингида пастлади
Жамият
−
13 Ноябрь
31262024 йилги EF English Proficiency индексига кўра, Ўзбекистон аҳолиси инглиз тилини билиш даражаси паст мамлакатлар қаторидан жой эгаллади. Бу ҳақда индекснинг 2024 йилги ҳисоботида маълум қилинди.
Бу йил Ўзбекистон 114 та мамлакат орасида 98-ўринни эгаллаган. Бу ўтган йилги натижадан пастроқ: 2023 йилда Ўзбекистон 113 та мамлакат орасида 93-ўринда эди. Ўз навбатида, ўзбекистонликларнинг инглиз тилини билиш борасидаги ўртача рейтинг балли ҳам 442 дан 439 гача пасайган (максимал балл – 700).
Ўзбекистон 2018 йилдан бери ушбу тадқиқотга иштирок этмоқда. Ўша йилда Ўзбекистон 88 та мамлакат орасида 86-ўриндан жой олганди. Ушбу тадқиқотда 18 ёш ва ундан юқори иштирокчилар натижалари инобатга олинади.
Рейтингда биринчи ўринни ўтган йиллардаги каби Нидерландия эгаллаган. Дастлабки ўнталикка Норвегия, Сингапур, Швеция, Хорватия, Португалия, Дания, Греция, Австрия ва Германия кирган.
Қўшни мамлакатлардан Қирғизистон 88-, Афғонистон 95-, Қозоғистон 103- ва Тожикистон 109-ўринда жой эгаллаган.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси