Ўзбекистон инглиз тилини “жуда паст” даражада биладиган давлатлар қаторига кирди

Бу қизиқ

−

visibility1126 timer1 дақиқа

image

2026 йилги EF English Proficiency индексига кўра, Ўзбекистон аҳолиси инглиз тилини билиш даражаси жуда паст мамлакатлар қаторидан жой эгаллади. Бу ҳақда индекснинг жорий йилги ҳисоботида маълум қилинди.

Бу йил Ўзбекистон 117 та мамлакат орасида 101-ўринни эгаллаган. Бу ўтган йилги натижадан юқорироқ: 2025 йилда Ўзбекистон 123 та мамлакат орасида 104-ўринда эди. Ўз навбатида, ўзбекистонликларнинг инглиз тилини билиш борасидаги ўртача рейтинг балли 429 дан 421 гача пасайган (максимал балл – 700).

Ўзбекистон 2018 йилдан бери ушбу тадқиқотга иштирок этмоқда. Ўша йилда Ўзбекистон 88 та мамлакат орасида 86-ўриндан жой олган. Ушбу тадқиқотда 18 ёш ва ундан юқори иштирокчилар натижалари инобатга олинади.

Рейтингда биринчи ўринни Швеция эгаллаган. Дастлабки ўнталикка Австрия, Дания, Германия, Нидерландия, Хорватия, Португалия, Норвегия кирган.

Қўшни мамлакатлардан Қирғизистон 90-, Афғонистон 92-, Қозоғистон 99- ва Тожикистон 110-ўриндан жой эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Henley & Partners халқаро консалтинг компанияси томонидан тузиладиган дунё паспортлари рейтингида 106 та давлат орасида 82-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг