Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон билан ўйнайди

Спорт

image

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йил 7 ва 9 апрель кунлари Қозоғистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал терма жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб учрашув Тошкентда ўтиши кўзда тутилаётганди, аммо Ўзбекистонда кузда бўладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик сабаб ўйинлар Қозоғистоннинг Тараз шахрига кўчирилди.

Маълумот учун, испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси 1 апрелдан Олмаота шахрида ўқув йиғин машғулотларига киришди. Йиғинга мураббий 15 нафар футзалчини жалб қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон терма жамоаси Футзал Хосе Венансио Лопес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made