Ўзбекистон фуқаролари Туркияда яшаш учун рухсатнома олганлар орасида нечанчи ўринда?
Бу қизиқ
−
17 Январь
10126Туркияда яшаш учун рухсатномалар сони бўйича Туркманистон ва Россия фуқаролари энг катта гуруҳни ташкил қилади. Бу ҳақда Туркия миграция департаменти хабар берди.
Жами 1,1 миллиондан ортиқ хориж фуқароси Туркияда яшаш учун рухсатнома олган. Уларнинг аксарияти Туркманистон (109 минг) ва Россия (100 минг) фуқароларидир.
Ироқ фуқаролари мамлакатда яшаш рухсатномаси сони бўйича учинчи ўринда (90 минг) турибди. Кейинги қаторларни Эрон ва Сурия (ҳар бири 79 минг), Озарбайжон (68 минг), Ўзбекистон (52 минг), Қозоғистон (43 минг), Афғонистон (41 минг) ва украиналиклар (37 минг) банд этган.
Туркия миграция идораси ўз ҳисоботида вақтинчалик талабалар ва оилаларни бирлаштириш учун берилган яшаш рухсатномаларини ҳам қўшган.
Яшаш учун рухсатномага эга хорижликларнинг аксарияти Истанбул (тахминан 555 минг), Анталия (116 мингдан ортиқ) ва Анқарада (71 мингдан ортиқ) рўйхатга қўйилган.
Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли агрессияси бошланганидан кейин руслар мамлакатни оммавий равишда тарк эта бошлади. Россияда қисман сафарбарлик эълон қилингач, мамлакатни тарк этувчилар сони янада ошди. Маълумотларга кўра, 2022 йилда Россиядан 24 миллиондан ортиқ киши чиқиб кетган. Бу 2021 йилга нисбатан қарийб 3 миллионга кўпдир.
Туркия руслар кўп саёҳат қиладиган мамлакатлардан биридир. Бироқ 2022 йил март ойида Туркия расмийлари яшаш учун рухсатномалар беришга чекловлар жорий қила бошлади ва 2022 йил декабрь ойи охиридан бошлаб россияликларга уй-жой ижараси учун туристик визалар асосида яшаш учун рухсатномалар оммавий равишда берилди. Рад этиш сабаблари бўйича расмий изоҳлар ўрнига, кўплаб Россия фуқароларига ўн кун ичида келган жойига қайтиши кераклиги айтилди.
Туркманистон фуқаролари ҳам мамлакатдаги иқтисодий инқироз ва Бердимуҳамедовнинг авторитар бошқаруви ортидан хорижга кўчишга интилаётгани айтилмоқда.
Оммавий эмиграцияни тўхтатиш мақсадида Туркманистон расмийлари Анқарадан туркман фуқаролари учун 2007 йилдан бери амалда бўлган визасиз режимни бекор қилишни сўраган. 2022 йил сентябрида Туркия ҳукумати буни туркман томонининг илтимосига биноан амалга оширди.
Туркиядаги ўзбекларнинг асосий қисми ўқиш ва иш сабаб мусофирлик йўлини танлаган.
Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 10 январь куни Интерпол томонидан қизил билдиришнома билан “Халқаро одам савдоси” жинояти доирасида қидирувга берилган, халқ орасида “Мадам Клод” тахаллуси билан танилган, 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Мирханова Нилуфар Абдураимовна Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15