Туркияда дайди ит ўлаётган боласини ветеринарга олиб борди (видео)
Бу қизиқ
−
11:04
8422Жорий йилнинг 15 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида дайди ит ўлаётган боласини ветеринарга олиб келди. Бу ҳақда “Haberler” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, дайди она ит ўлаётган кучукчасини оғзида Бейликдюзю туманида жойлашган ветеринария клиникаси эшиги олдида қолдирган. Ветеринария мутахассиси кучукчани олиб, уни даволаган. Кучукча оғир аҳволда бўлган, юрак уриши секинлашган. Кучукча клиникада реанимацияга ётқизилган. Она ит эса муолажалар вақтида кучукчасининг ёнидан бир қадам ҳам нари кетмаган.
Клиника эгаси ветеринар Батуаалп Оганнинг айтишича, ит яқинда болаларини дунёга келтирган, аммо, афсуски, уларнинг аксарияти тирик қолмаган.
“Ҳамма болалари нобуд бўлган деб ўйлагандик. Лекин бир кучукча тирик қолган экан. Уни волонтёрлар кейинроқ олиб келишди. Она ит эса охирги қолган боласини клиникамизга олиб келганди ва шундан сўнг шифокор дарҳол даволашни бошлади. Кучук боласининг юраги ҳали ҳам ураётганини аниқладик ва уни интенсив терапияга ётқиздик. Ҳозирда у укаси билан бирга даволанмоқда. Хайрият, унинг аҳволи яхшиланмоқда ва у онасининг ёнида”, дейди ветеринар.
Она итнинг боласини клиникага олиб келган лаҳзалари кузатув камераларига тушиб қолган.
LiveБарчаси