Туркияда қалбаки алкоголдан ҳалок бўлганлар 19 нафарга етди
Олам
−
16 Январь 2025 5261 1 дақиқа
Туркиянинг Истанбул шаҳрида сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий NTV телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, 65 киши шифохонага мурожаат қилган, улардан 19 нафари вафот этган. Уч киши шифохонадан чиқарилган бўлса, яна 43 бемор даволанишни давом эттирмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари сохта маҳсулот сотган дўконни топишга муваффақ бўлди. Ҳозирда ушбу савдо нуқтаси ёпилган.
Маълумот учун, Туркияда оммавий заҳарланишнинг дастлабки ҳолатлари жорий йилнинг 14 январь куни аниқланганди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари дастлабки маълумотларга кўра, 38 кишида заҳарланиш белгилари қайд этилганини, улар орасида 26 нафар хорижлик борлигини хабар қилган. Тиббиёт ходимларининг маълумотига кўра, сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этганлардан 6 нафари Ўзбекистон фуқароси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида бир кунда 5 нафар Ўзбакистон фуқароси қалбаки алкоголдан заҳарланиб, вафот этгани ва Истанбулда қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғулланиб келган икки нафар Туркманистон фуқароси қўлга олингани хабар қилинган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025