Ўзбекистон фақат фойда кўради – Путин ЕОИИга аъзолик ҳақида

Олам

image

Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши барча учун ўзаро манфаатли бўлиши мумкин, аммо бу Тошкентнинг суверен танлови бўлиши керак. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 26-28 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифини якунлаш чоғида журналистларга маълум қилди. 

“Бизда иқтисодий ривожланишнинг турли даражалари, молия тизимининг ривожланиш даражаси ҳар хил ва у ёки бу ҳукумат муайян интеграция бирлашмаларида иштирок этиш ёки қатнашмаслик тўғрисида қарор қабул қилганда, улар биринчи навбатда шундан келиб чиқади”, дейди Россия Президенти. 

Унинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишидан нафақат ташкилот, балки мамлакатнинг ўзи ҳам фойда кўради. 

“Агар Ўзбекистондек иқтисод қўшилса, ташкилот бундан фақат фойда кўради, деб ўйлайман. Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам фойда керак. Иштирок этиш ёки қатнашмаслик ҳар қандай суверен давлатнинг танловидир”, дейди Россия раҳбари.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2022 йилнинг 11 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган Олий Евросиё иқтисодий кенгаши онлайн саммитида Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олган эди.

Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олганини урғулаб, ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлигини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин ЕОИИ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг