Гўштдан-шакаргача. Ўзбекистон бозорларида нарх-наво қандай?

Жамият 3351
image

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан республика ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида шу йилнинг 2 октябрь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Бунга кўра, мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 35 минг сўмдан 55 минг сўмгача (килограмм)

Аниқланишича, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукусдаги  "Нукус деҳқон бозори", Тошкент шаҳрининг "Фарҳод деҳқон бозори", Урганч шаҳрининг "Урганч марказий деҳқон бозори"да қайд этилган (35 минг сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (55 минг сўм).

Қўй гўшти 35 минг сўмдан 60 минг сўмгача (килограмм)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (35 минг) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (60 минг) сўмдан кузатилди.

Картошка 1минг 200 сўмдан 4 минг сўмгача (килограмм)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Эски жўва деҳқон бозори»да (1минг 200 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (4 минг сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 3 минг сўмгача (килограмм)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори» ва Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори»да (1 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Урганч шаҳри «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (3 минг сўм).

Сабзи 1 минг  500 сўмдан 5 минг 500 сўмгача (килограмм)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 500) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (5 минг 500) сўмдан кузатилди.

Тухум 5 минг 500 сўмдан 10 минг сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да кузатилди (5 минг 500 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (10 минг сўм).

Гуруч 5 минг 500 сўмдан 18 минг сўмгача (килограмм)

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да (5 минг 500 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди 18 минг сўм). 

Ўсимлик ёғи 8 минг 500 сўмдан 13 минг 500 сўмгача (1 литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (8 минг 500) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (13 минг ) сўмдан кузатилди.

Шакар 5 минг сўмдан 6 минг 500 сўмгача (килограмм)

Шакарнинг минимал нархи Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори»да (5 минг) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ- овқат бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори»да (6 минг 500) сўмдан кузатилди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×