Ўзбекистон Бош вазири Афғонистонда 5 та шартномани имзолади – ОАВ
Олам
−
17 Август
5542Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда “Толибон” муваққат ҳукумати раҳбарияти ўртасида 5 та шартнома имзоланди. Бу ҳақда “Спутник Афғонистон” хабар берди.
“Толибон” муваққат ҳукумати савдо ва саноат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасидаги ҳужжатларни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва “Толибон” муваққат ҳукумати бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар имзолаган.
Шунингдек, молия, қишлоқ хўжалиги ва кончилик вазирликлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган протокол имзоланди.
“Битимлар “Толибон”нинг кон ва нефть, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик, молия вазирликлари ҳамда Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари ўртасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида имзоланди”, дейилади хабарида.
Бош вазир Абдулла Арипов учрашувда Ўзбекистоннинг Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистоннинг Қобул шаҳрига боргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси