Ўзбекистон БМТнинг яна бир шартномасига қўшилди
Жамият
−
06 Октябрь 2021 5631 1 дақиқа
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг "Қуруқлик портлари" тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига қўшилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарор билан Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Live
Барчаси