Ўзбекистон БМТнинг яна бир шартномасига қўшилди
Жамият
−
06 Октябрь 2021
4919Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг "Қуруқлик портлари" тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига қўшилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарор билан Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.