Ўзбекистон Афғонистонга миллион долларлик протеин ва витаминлар беради
Жамият
−
29 Август 2023
5598Ўзбекистон Афғонистонга 1 млн долларлик протеин ва витаминлар етказиб беради. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Бугун, 29 август куни агентлик делегацияси “Толибон”нинг Озиқ-овқат ва дори воситалари сифатини назорат қилиш миллий уюшмаси раҳбарияти билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори маҳсулотларини ушбу мамлакат бозорига етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борган.
Натижада Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар томонидан йилига ўртача 1 млн долларлик протеин ва витамин комплексларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.
Шунингдек, учрашувда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзаро соддалаштирилган тизимини жорий этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилаётгани, афғонистонлик тиббиёт ходимларининг малакаси оширилиши ҳамда қисқа муддатли курсларда ўқитиш режаси ҳам маълум қилинган.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси