Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан бери рекорд даражада бойиди
Жамият
−
19 Апрель 2023
20307Ўзбекистонлик фуқаролар сўнги уч ой давомида рекорд даражада бойиган. Бу ҳақда Статистика агентлиги 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ҳолати ҳақида берган ҳисоботида маълум бўлди.
Унга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари 2023 йилнинг январь-март ойларида ўтган йилга нисбатан 4,9 фоизга ошган. Яъни 2022 йилнинг биринчи чорагида 5,9% ўсиш қайд этилган бўлса, шу йилнинг мос даврида 10,8% ўсиш кузатилган. Бу эса мазкур даврдаги рекорд даражадаги ўсиш ҳисобланади.
Ўтган йилларнинг мос даври билан солиштирганда аҳолининг реал даромадлари 2021 йилда 9,8 фоизга, 2020 йил 7,6 фоизга, 2019 йилда 8,6 фоизга, 2018 йил 10,6 фоизга, 2017 йилда эса 9,3 фоизга ўсган.
2022 йилнинг январь-март ҳолатига кўра, аҳолининг умумий даромадлари 114,2 трлн сўмни ташкил этганди. 2023 йилги ҳисоботда эса аҳолининг даромадлари қанча суммани ташкил этаётгани ҳақида маълумот келтирилмаган.
Шунингдек, ЯИМ ҳисоби 5,5 фоизга ўсиб, ўтган йилнинг мос давридан 0,6% пастроқ ўсиш ҳолати қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро 1 миллион доллар пул ишлаб топиши учун ўртача 277 йил керак бўлиши ҳақида таҳлил эълон қилинган эди. 102 давлат киритилган рейтингда Ўзбекистон энг паст натижалардан бирини қайд этганди.
LiveБарчаси