Ўзбекистон 4 ойда хориждан қанча мобил телефон импорт қилгани очиқланди

Жамият 9088
image

2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида Ўзбекистон хориждан қиймати 45,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 628,9 минг дона мобил телефонлар импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берган.

Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 399 568 тага ошган. Ўзбекистон 10 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. 

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 422,1 минг дона
  • Вьетнам – 72,9 минг дона
  • Қозоғистон – 63,5 минг дона
  • БАА – 42,6 минг дона
  • Ҳиндистон – 27,7 минг дона
  • Россия – 600 дона
  • Япония – 16 дона
Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 325
Рейтинг: 3
t
×