Ўзбекистон ҳудудларига сув ва иссиқлик таъминоти қайтмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон ҳудудларида сув ва иссиқлик таъминотини тиклаш бошланди. Бу ҳақда Уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Ҳозиргача Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли, Қонликўл, Шуманай, Қораўзак, Тахиятош, Элликқалъа, Беруний, Амударё туманлари ва Нукус шаҳрида ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда иссиқлик тизими ҳам қайтадан ишга туширилган.

Соат 17:30 ҳолатига Тошкент шаҳридаги 12 та маҳаллий қозонхонанинг фаолияти тикланди. Фарғона шаҳрига ҳам ичимлик суви берила бошланди.

Маълумот ўрнида: Пойтахтда 202 та локал, 12 та марказий қозонхона бор.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи 500 та қозонхонадан 78 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклади.

“Конец света”

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан дастлаб, Тошкент метрополитени фаолияти тўхтатилди, поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.

Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аеропортлар фаолияти чекланди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган. 

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Хожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида електр таъминиоти тикланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.


Мақола муаллифи

Теглар

сув

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг