“Ўзбекэнерго, 200 кВт лимитни бекор қилинглар” – ўзбекистонликлар Instagram’да флешмоб уюштирди
Жамият
−
04 Июль
41663Ўзбекистонликлар Instagram ижтимоий тармоғида электр энергияси истеъмоли учун қўйилган ижтимоий нормани бекор қилишни сўраб флешмоб ўтказмоқда. Тармоқ фойдаланувчилари “Ўзбекэнерго, 200 кВтлик лимитни бекор қилинглар” деб ёзилган постни ўз сторисларида улашяпти. Ушбу флешмобда қатнашганлар сони кун давомида 82 мингдан ошди.
Facebook, X (Тwitter) каби тармоқларда кетаётган баҳс-мунозараларда одамлар икки гуруҳга бўлинди. Кимдир ижтимоий норма аҳолини тежамкорликка ундаётгани ҳақида гапирса, кимдир электр энергиясига бўлган эҳтиёж 200 кВт дан юқори экани, куз-қиш мавсумида бу эҳтиёж яна-да ошишини гапиряпти.
“Электр нархи шундай қолса ҳам ҳеч бўлмаса лимит қўшиб бериш керак. Май ойида 414 900 сўмлик электр ёқибмиз, 5 киши яшаймиз”, деб ёзган Facebook фойдаланувчиси.
Кўпчилик лимитни 500 кВтга ошириш керак, деган талабни ўртага қўймоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров эса даромади 5 млн сўмдан юқори бўлган фуқаролар учун электр нархидаги 200 кВт нормани қўлламасликни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, май ойидан бошлаб электр энергияси нархи оширилди. Истеъмолчиларнинг I, II ва IV гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз қолди – 1 кВт/соат учун 900 сўм ва 1000 сўм. Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун қуйидагича тарифлар амал қилади:
- ойига 200 кВт/соатгача – 225 сўм;
- ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 450 сўм;
- ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 675 сўм;
- ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 787,5 сўм;
- ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланди.
Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
- ойига 200 кВт/соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 1 575 сўм;
- ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь