Ўзбек футболчиси БАА чемпионига айланди

Спорт

image

Таркибида ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров тўп сураётган “Шаржа” клуби БАА чемпионига айланди.

Кеча, 15 май куни шаржаликлар жамоаси БАА Про-лигасининг 25-тури доирасида ўз майдонида “Ал Ваҳда” жамоаси билан беллашди.

Ажойиб ва голларга бой ўтган баҳсда “Шаржа” 3:2 ҳисобида ғалабага эришди ва 6-марта БАА чемпионлигини тантана қилди. 

Ўйинда ўзбек футболчиси иштирок этмади. Хабарингиз бор, Отабек Шукуров март ойининг охирида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Хитойга қарши кечган ўйинда оёғини синдириб олган эди.

Маълумот учун, Шукуров бу мавсумда БАА клуби таркибида 17 та ўйинда қатнашиб 2 бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

“Шаржа” – “Ал Ваҳда” 3:2 (1:1, 2:1).

Голлар: Игор Коронадо (30, 57), Веллитон Мораис (46) - Леонарду (40), Себастьян Тангиабьюэ (76).


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Шукуров Шаржа

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг