Отабек Шукуров БАА жамоасига ўтди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Бирлашган Араб Амирликларнининг “Бани Яс” жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Бани Яс” клуби ўзининг футбол бўлими ижрочи директори Саййид Сақр ал-Мускари иштирокида ўзбекистонлик футболчи Шукуров билан шартнома имзолаганини эълон қилади. Шукуров Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. У ўз фаолияти давомида Туркия чемпионатида – “Кайсериспор” жамоаси сафида тўп сурган, шунингдек, БААнинг “Шаржа” клубида ҳам муҳим тажрибага эга бўлган. Кейинчалик “Ал-Файҳа” сафида ўйнади. Бундан ташқари, футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 80 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган”, дейилади клуб хабарида.

Қайд этиш, жоиз, Шукуров сўнгги бор Саудия Арабистонининг “Ал-Файҳа” жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. Жорий йилнинг ёзида шартномаси якунлангач, жамоани эркин агент сифатида тарк этган. Шундан сўнг, жароҳатини даволаш мақсадида Россияда бир муддат даволанди. Футболчи шу кунга қадар якка тартибда машғулотлар ўтказаётган эди. 

Маълумот учун, Отабек Шукуров фаолияти давомида Муборакнинг “Машал”, Тошкентнинг “Бунёдкор”, БААнинг “Шаржа”, Туркиянинг “Фотиҳ Карагюмрюк”, “Кайсериспор” ва Саудия Арабистонининг “Ал- Файҳа” жамаолари сафида топ сурган.

Бунгача Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бошқа футболчиси Акмал Мозговой ҳам “Бани Яс” жамоаси билан шартнома имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Шукуров БАА “Бани Яс”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг