Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради 

Жамият

image

Бугун, 25 июль куни ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.

Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган.

Дастлабки ҳикояси — “Бегимқул катта” 1987 йилда нашр қилинган. Шундан сўнг ёзувчининг “Ялангоёқ” (1991), “Сирли муаллим” (2006), “Хизр кўрган йигит” (2007) cингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари босмадан чиққан. 2005 йилда ёзувчи “Жазирамадаги одамлар” романини чоп эттирган.

Маълумот учун, Луқмон Бўрихон Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Шуҳрат” медали соҳиби бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёзувчи Луқмон Бўрихон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made