“UzAutoMotors” иши судда қайтадан кўрилади
Жамият
−
03 Декабрь 2020
12569Жорий йилнинг 11 декабрь куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “UzAutoMotors” акциядорлик жамияти ўртасидаги иш Тошкент шаҳар маъмурий судида қайтадан кўриб чиқилади.
Суд МҚКҚнинг ҳал қилув қарорига нисбатан келтирган апелляция шикоятини қабул қилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев мазкур иш қайтадан кўриб чиқилишига муносабат билдириб, барча асослар холис ва ҳар томонлама кўриб чиқилишига умид билдирган.
Маълумот ўрнида, “UzAutoMotors”нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича суд жорий йилнинг 30 октябрь куни ҳал қилув қарори қабул қилганди.
Суд ўз қарори билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иши бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топган.
LiveБарчаси