UzAutoMotors бош директори жаримага тортилди

3-саҳифа

image

UzAutoMotors АЖ бош директори, швециялик мутахассис Бу Инге Андерссонга иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.

Қайд этилишича, UzAutoMotors АЖ бош директори Бу Инге Андерссон UzAutoMotors Powertrain ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмаган. Шу сабабдан, директорга иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида интизомий жазо чораси қўлланилган.

Маълумот учун, Бу Андерсон Швеция Ҳарбий Академиясининг ҳамда Гарвард университетининг олий менежмент дастури битирувчиси ҳисобланади. У автомобилсозлик соҳасидаги фаолиятини 1987 йилдан Швециянинг Saab Automobile AB компаниясида бошлаган ва бир нечта таниқли компанияларда фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, у 2023 йилнинг август ойида UzAutosanoat акциядорлик жамиятининг UzAuto Motors АЖ ва UzAuto Motors Powertrain АЖларига бош директор этиб тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAutoMotors Бу Инге Андерссон UzAutoMotors Powertrain

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг